Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фоизсиз кредит картаси

12:28 / 30.12.2023 | Farrux | 1141

Ассалому алайкум! 1). Банк маьлум суммага кредит картаси беради ва картадан (Товарлар ва турли хил хизматлар ун) ишлатилган суммани аниқ бир мудатга фоизсиз қайтаришга бўлиб беради. Мана шу карточкадан фойдаланса бўладими? 2). Шу кредит карта орқали заргарлик буюмларини сотиб олса бўладими? Бунда заргарлик буюмларини сотаётган дўкон буюм нархини тўлиқ холда картадан ечиб олади, ечилган суммани (3;6;12) ой давомида картага фоизсиз тўлдириб борилади. Шу жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Қарз бергани учун бирор кўринишда ҳақ олса ёки муддат ўтиб кетгани учун жарима тўлашни шарт қилса жоиз эмас.

2). Тилло ва кумушни насияга сотиб олиш жоиз эмас. Аммо бировдан қарз олиб тиллони нақдга сотиб олса, сўнгра ўша қарзни бўлиб-бўлиб пул эгасига тўлаб юрса бу бошқа масала. Унда пул қарз берувчи тараф қарз бергани учун ҳақ ва жарима каби шариатга зид талаблар қўймаслиги керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat