Ассалому алайкум! Мен бир эски танишим билан иш бошлашга келишдик ва мен машинамни сотиб унга 7000$ пул бердим .келишувимиз шундан иборат эди :Тахта олиб уни 30 кун ичида қуритиб сотиш.Пул бердим орадан 2 ҳафта ўтиб шеригимни уйдагилари телефон қилиб мени чақиришди.Бориб гаплашсам у пулни мендан алдаб олган ва бошқа одамга мени пулимни бериб қарзини камайтирган бўлиб чиқди.Ҳозир улар менга пулингизни машина ёки еримизни сотсак қайтариб берамиз деябди.Саволим шундаки мен ўз пулимни танини қайтариб олишим керакми ёки менга айтган фойдаси билан олишим керакми.Мен у ишдан фойда келади деб машина олмай пиёда юрибман.
– Ва алайкум ассалом! Фақат берган пулингизнигина қайтариб оласиз. Ундан ортиғини олишга ҳаққингиз йўқ. Валлоҳу аълам!