Ассалому алайкум! Мен 2Д болалар учун мултфилм анимацияси билан шуғулланаман. Баъзи пайтларда чўчқанинг анимацияси учраб туради, уни масалан пушти рангни кўрсатиш учун ундан фойдаланилади. Динимизда чўчқанинг харом эканлиги маълум. Мен бир мусулмон бу вазиятда қандай йўл тутишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Болалар учун мультфилмларда ёки бошқа ҳар суратли материалларда чўчқанинг тасвиридан четланиш керак. Чунки ислом шариати ушбу ҳайвоннинг айни нажас эканини таъкидлайди. Рассомлар томонидан беозор шаклда чизиб кўрсатишлари натижасида эса болаларнинг қалбида унга нисбатан мойиллик пайдо бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!