Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савол беришаётган биродарларимизга!

18:09 / 12.12.2015 | Нормуродбой Хамраев | 2497

Ассаламу алайкум! Мен савол бераётган баъзи биродарларимизга қуйидагиларни тавсия қилмоқчи эдим:
1. Ҳар хил кераксиз ва билишнинг ўзини кераги йўқ, фойдасиз саволларни йўлламасликларини.
2. “Излаш хизмати”дан самарали фойдаланишни, аксарияти саволларга раҳматлик шайх Ҳазратлари томонидан жавоб берилгандир.
3."Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати аъзоларининг вақтлари ниҳоятда тиғизлигини, Республикамизнинг турли бурчакларидан келаётган саволларни ўрганиш ва уларни манбалардан излаб топишга сарфлаётган вақтларини қадрига етишларини илтимос қилар эдим. Яқинда "Фиқх.уз сайтидаги фалон мақола тўғрими” деган саволни ўқиб қолдим. Ахир “Фиқх.уз” сайти "Ислом.уз" сайти оила аъзосику, у сайтдаги биродарларимиз ҳар бир мақолани чоп этишлари учун қанчадан қанча меҳнат қилишади ва изланишади, қайта-қайта текширишиб, таҳрир қилишиб, кейин сайтда эълон қилишадику. Саволни бундай бериш билан “Фиқх.уз" сайти ижодкорларини дилини оғритиб қўямизку! Аллоҳ ҳаммамизга тавфиқ берсин! Амийин


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ муҳаббатингиз ва ихлосингизни зиёда қилсин. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat