Ассалому алайкум! Битта ўртоғим билан бир масалада баҳслашиб қолдик, яъни “Аллоҳ ўз бандасини (тириклигида) бу дунёда қилган гуноҳи учун жазолаши мумкинми йўқми?” шу ҳақида. Ўртоғим айтдики: “Аллоҳ бандасини тириклигида ҳам гуноҳи учун жазолайди” деб. Мен эса “Аллоҳ ўз суйган бандасини охиратда қилган ҳамма гуноҳ ишлари учун жазо олади” деб қарши чиқдим. Шу масалага қандай ёндашишим мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу Аллоҳ таолонинг иши, биз қуллар Аллоҳнинг ишларини муҳокама қилишга буюрилмаганмиз. Валлоҳу аълам!