Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аёл киши ўзи ёлғиз намоз ўқиганида азон айтадими?
Ва алайкум ассалом! Иккиси жунубга макруҳдир. Аёл кишининг, мажнуннинг ва мастнинг азони макруҳ бўлгани каби. Иқома қайтарилмайди, азон қайтарилади.
Чунки азонни қайтаришга рухсат бор. Аёл кишининг азони макруҳлиги ҳақида Анас ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят бор. Мажнун ва маст кишилар эса ўзлари нима деганини билмайдилар.(“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам.