- Ва алайкум ассалом! Бунинг иши жуда оддий. Имконингиз бўлса, бирор солиҳ инсоннинг ҳузурида 40 кунча яшаб келишни ҳаракатини қилинг. Сиздаги бу нарса нафснинг нопокланганлиги ҳисобланади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишларидан бири тазкия яъни поклаш эди. Ҳозирда ҳам бу соҳанинг мутахассислари дунёда жуда кўп. Касаллигингиз сурункаликка айланиб қолишидан олдин даволанинг. Валлоҳу аълам!