Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошқа бир инсон номидан яхшилик қилиш

11:14 / 23.10.2015 | BBUUNNYYOODDJJOONN | 2572

Ассаламу алайкум Устозлар! Агар бирор яқиним ёки умуман бегона номидан яхшиликлар қилсам, у одам бу ишдан бехабар бўлса, лекин мен рози бўлсам, савоблари ўша кишига борадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ عَبْدِ اللّهِ بْنِ بُرَيْدَةَ عَنْ أَبِيهِ رَضِيَ اللّهُ عنه قَالَ: بَيْنَا أَنَا جَالِسٌ عِنْدَ رَسُولِ اللّهِ صلى الله عليه وسلم: إِذْ أَتَتْهُ امْرَأَةٌ. فَقَالَتْ: إِنّي تَصَدّقْتُ عَلَىَ أُمّي بِجَارِيَةٍ. وَإِنّهَا مَاتَتْ. قَالَ: فَقَالَ: "وَجَبَ أَجْرُكِ. وَرَدّهَا عَلَيْكِ الْمِيْرَاثُ" قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللّهِ إِنّهُ كَانَ عَلَيْهَا صَوْمُ شَهْرٍ. أَفَأَصُومُ عَنْهَا؟ قَالَ: "صُومِي عَنْهَا" قَالَتْ: إِنّهَا لَمْ تَحُجّ قَطّ. أَفَأَحُجّ عَنْهَا؟ قَالَ: "حُجّي عَنْهَا".
Абдуллоҳ ибн Бурайда отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
“Бир вақт мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтирган эдим, у зот олдига бир аёл келиб: “Онамга бир жорияни садақа қилган эдим. Онам вафот топди” деди. У зот: “Ажринг вожиб бўлди ва уни мерос сенга қайтарди” дедилар. У (аёл): “Эй, Аллоҳнинг расули унинг зиммасида бир ойнинг рўзаси бор эди. Унинг номидан рўза тутаманми?” деди. У зот: “Унинг номидан рўза тут” дедилар. У (аёл): “У ҳеч ҳаж ҳам қилмаган эди. Унинг номидан ҳаж қилсам бўладими?” деди. У зот: “Унинг номидан ҳаж қил” дедилар” (Термизий ривояти).
Бу ҳадис баданий ибодат савобини бағишлаш борасида аслдир. Ҳанафий мазҳаби ҳам шунга зиҳоб қилган. У ҳадисдан бу рўзани кифоя қилиши лозим бўлмайди. Чунки, сўралинган зотнинг мақсади мутлоқ манфаат етишлиги бўлиши мумкин. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу иши, яъни бир киши Ашшор масжидида икки ракъат намоз ўқиб, бу Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу учун дейиши борасидаги ҳадис тирик кишига савобини йўллаш дурустлигига далолат қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда иккита қурбонлик қилар, бирини ўзларининг номидан, иккинчисини умматларининг номидан. У зотнинг бу қилган қурбонликлари келажакда келадиган кишиларга ҳам савоби етишига далолат қилади.

САВОБ ЙЎЛЛАШНИНГ ҲАҚИҚАТИ

Савоб етиши учун аввало яхши ишни қилувчи амалини холис Аллоҳ учун қилиб савоб ҳосил қилиб олиши лозим. Савоб йўлланган кишига савоб етиши учун хоҳ у вафот этган бўлсин ёки тирик бўлсин мўмин бўлиши шартдир. Мўмин бўлмаган кишига қилинган хайри эҳсонларнинг савоби етиб бормайди (Имдодул фатаво).
Бир киши кимгадир бирор ишни савобини йўлламоқчи бўлса, аввал ўша ишни қилиб савоб ҳосил қилган бўлиши лозим. У ишни қилмай унинг савобини йўллаши мумкин эмас. Масалан, бир киши ғариб ёки мискинларни меҳмон қилиб савобини бағишлашни хоҳласа, мискинлар овқатни еб бўлганларидан кейин савобини йўллаши лозим бўлади. Савобини йўллашда дуога қўл кўтариб хушуъ, хузуъ билан: “Эй, Аллоҳим мени у амалимни қабул қилиб, уни савобини фалон, фалонларга етказгин” дейди.
وَيَقْرَأُ مِنْ الْقُرْآنِ مَا تَيَسَّرَ لَهُ... اللَّهُمَّ أَوْصِلْ مِثْلَ ثَوَابِ مَا قَرَأْته إلَى فُلَانٍ.
“Муяссар бўлганича тиловат қилади... Аллоҳим тиловат қилган нарсамнинг савобини мислини фалончига етказгин (дейди)” (Раддул муҳтор).(“fiqh.uz” сайтидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat