Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Топилган тиллани халоллаб олиш

17:45 / 11.09.2023 | Мухайе | 434

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим Газель машинасида Чорсу ипподром йўналишида ишлар эдилар. Машиналаридан тилла браслет топиб олибдилар. Машинани ойнасига осиб қўйибдилар эгаси сўраб келар деган максадда. Лекин хеч ким сўраб келмабди. Уни мен олиб заргарга бериб ўзимга бошқа буюм ясаттирдим. Тилла 14 грамм чиқди. Шундан маълум микдорини пул шаклида садақа сифатида онамга бердим. 1. Саволим шу садақани онамга берганим тўғрими? 2. Нима қилсам шу тиллани халоллаб олган бўламан?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Йўқотилган буюмни олаётган пайтида бунга бошқаларни гувоҳ қилиш, сўнгра топилмани эълон қилиш ва эгаси қидириши мумкин бўлган муддат кутиш шарт. Шундан сўнггина уни садақа қилиш жоиз бўлади.  Сизлар ўша нарсани эгаси қидириши мумкин бўлган вақт кутмай уни заргарга бериб хато қилгансизлар. Ҳали ҳам топилмани эълон қилишда давом этинглар. Эгаси топилса пулини тўлаб берасизлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat