Ассалому алайкум! Савол-жавоблардан жаҳрий намозда ҳам, махфий намозда ҳам имомга иқтидо қилган жим туриши кераклигини билиб олдим. Мен учун энг катта муаммо намозда хушуъни топиш бўлмоқда. Жаҳрий намозда имом мен маъносини биладиган сура ва оятларни қироат қилганида, таъдили арконга эътибор билан, рукуъ ва саждаларни шошилмай қилганида хушуъ топаман. Агар махфий намозда жим туриш керак бўлса нималар ҳақида ўйлаш керак? Қироат қилмасам ҳаёл кетиб қолиши осон бўлади. Шунда “Фотиҳа” сурасини тил билан қироат қилмасам ҳам, хаёлимдан ўтказиб, оятларининг маънолари ҳақида ўйлаб қиёмда турсам бўладими?
Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам.