Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх жаноблари.Бу саволга жавобни онам номидан со'рамоқчиман. Оиламиз (биз Қорақалпоқистонданмиз) ислом ва шариатга биноан яшашга энди ҳаракат қила бошлади. шу сабаб онам ишлаб топаётган пули ҳалоллигига шубҳаланиб юрибди. Онам юқори малакали аёллар шифокори. Бошқа ҳамкасблари шифокор ко'ригига келган ҳар бир аёлдан консултатсия ва (бирор дорини беморга ишлатса) дори нархидан ташқари қо'л ҳаққи олишади. онам улардан фарқли равишда, беморга ишлатиладиган дори таркибини о'згартиради. масалан, бошқа врачлар 5000 со'млик дорихона дорисини беморга ишлатса, онам дорихонадан 1500 со'млик дори олади. қолганига Ибн Сино китобларидан о'қиган асал, прополис каби 1000 со'млик табиий нарсаларни қо'шадилар. (Аллоҳга шукр деярли ҳамма беморлари шифо топади.) ҳаммаси бо'либ 2500 бо'лади, лекин улар аёллардан бошқа врачлар каби 5000 оладилар. шу билан бирга қо'л ҳақи, консултатсия уларда бепул. ко'ринишидан ночор аёлларни арзон ёки умуман пулсиз даволашдан ҳам чо'чимайдилар. лекин 2.5 минглик дори о'рнига 5 минг пул олганларига ко'нгиллари нотинч. Шу масалага Сизнинг муносабатингизни билмоқчи эдилар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Дорига ишлов беришлари борлиги эътиборидан мазкур пулни олсалар бўлади.