- Бу каби саволарни динни масхара қилишни истаган баттоллар ўйлаб чиқаришган. Аллоҳ Ўзи кўтара олмайдиган тошни яратса ва уни кўтара олмаса, ҳамма нарсага қодир эмас эканда дейишмоқчи бўлади. Уларга Аллоҳ мантиқсиз гап ва ишлардан покдир. Сенинг бу гапинг «Аллоҳ бир вақтнинг Ўзида бор ва йўқ бўла оладими» деганга ўхшаш. Аллоҳ бу каби нарсалардан покдир деган жавоб берилади. Аллоҳнинг сифатларини соғлом ақл ила англанади. Ўша саволни берадиган ақли мантиқни билмайдиганларнинг ақли билан эмас.