Ассалому алайкум! Устозлар, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ёки сотиш йўлга қўйилган жойдан овқат сотиб олиб уйдагиларга олиб бориб едирса бўладими? Олдиндан раҳмат. Аллоҳ барчамизни илмларимизни зиёда қилган бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Агар ҳаром нарса аралашмаган бўлса таомни сотиб олиб, у ердан чиқиб кетсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!