Ассалому алайкум! Пешонани олд қисмига суний соч ёпиштирилса таҳорат ғусл ўтадими? Суний соч билан шуғулланадиган мутаҳасислар ўтади, чунки таги тўрлик сув тегади дейишябди.
– Ва алайкум ассалом! Тўр ҳақида айтишибди, лекин уни маҳкамлайдиган клей-елим ҳақида бирор нарса дейишмадими. Билишимизча ўша елим - тери устида қоплама бўлиб қолиб, у туфайли ғуслда унинг остидаги терига сув тегмай қолади. Валлоҳу аълам!