Ассалому алайкум! Мен квартирамни оилавий меҳмон уйи қилганман. Мехмонлар Боокинг.сом программаси орқали брон қилиб келишади. Одатда мехмонлар бир-икки хафта олдин брон қилиб учиб келишади. Махаллий фуқороларни (жуфтликларни) никоҳ қоғози бўлмаса киритмайман. Хорижий турист жуфтликлардан эса никоҳ қоғози сўралмасдан киритамиз ҳамда уларнинг кўпчилиги ислом динида бўлмайди. Саволим турист жуфтликлардан никоҳ қоғози сўрамасдан қўйишда ҳаромга аралашиб қолмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Ишратхонага айлантириб олишмаса жоиз. Валлоҳу аълам!