Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бола кимнинг қарамоғида бўлиши керак?

00:00 / 24.01.2009 | eski savollar | 3036
Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх Ҳазратлари!Аллоҳ (сwт) илмингизни ва мартабангизни бунданда зиёда қилсин!Устоз, Сиздан мен учун мураккаб ва ҳаётий муҳим бир масала юзасидан со'рамоқчи эдим.Биринчи никоҳимдаги аёлим туғмагани сабабли, оъзаро розилик асосида у билан ажрашдим. Ота-онамнинг иҳтиёри билан тоърт ёшли оъғли бор бир аёлга уйландим. Иккинчи никоҳимдаги аёлнинг ҳам биринчи никоҳи турли сабабларга коъра боълмаган. Никоҳ тузганимизга мана ярим йилдан ошди. Аллоҳга беадад шукрки, аёлим ҳомиладор. Фарзанд кутмоқдамиз. Аёлим покиза ва ҳалол инсон. Бир чигалроқ масала мани қийнамоқда, Устоз. Аёлимнинг олдинги турмушидан боълган фарзандини ҳам оъз тарбиямга олганман, у биз билан яшайди. Унга қоълимдан келганича яхши тарбия бериш ва уни оъз фарзандимдек коъришни аёлимга ваъда қилганман. Боланинг додаси, яъни бола отасининг отаси, уни коъриб туришни ва вақти-вақти билан оъзи билан олиб кетиб туришини илтимос қилмоқда. Бунга аёлим рози боълмаяпти. Болани унинг отаси эмас, балки додаси соърамоқда. Боланинг отаси ҳам ҳозир иккинчи бор турмуш қурган, фарзанди бор. Аёлим қатор сабаблар туфайли болани додасига беришга умуман қарши. Очиғи, боланинг додаси ҳам, отаси ҳам болага яхши тарбия бера олишига менда ҳам асосли гумонлар бор. Шундай боълсада, аёлимга болани додасига коърсатайлик, берайлик деб бир неча бор айтиб коърдим, бу борада бир неча бор оъзаро ҳафалашиб ҳам қолдик. Лекин аёлим қатъиян рози боълмаяпти. Ҳар гал шу мавзуни очсам, бола кетса мен ҳам кетаман дейди, Аёлим ҳомиладорлиги сабабли унга қаттиқроқ гапиришга қайсидир маънода журъат ҳам қилолмаяпман. Аёлимнинг ота-онаси ҳам аёлимга соъзини оътказолмаяпти. Боланинг бобоси бироз сабр қилинг деган гапимга қарамай, кун ора аёлимни ва мани безовта қилади. Мен унга бироз сабр қилинг, балким фарзанд коърганимиздан кейин аёлим рози боълар дейман. Лекин, у бунга коънмаяпти. Бундай сиқилишлар аёлимга салбий та'сир этмасин дейман, Устоз.“Ҳадис ва Ҳаёт” китоби 13-жузинининг тегишли саҳифаларини ҳам оъқиб чиқдим. Китобда “фарзанд агар унинг онаси никоҳланмаса у билан қолиши” , “фарзанд 7-8 ёшгача онаси билан боълиши” ҳақида ёзилган (китобдан эслаб ёздим, шу сабабли бирон ҳатога ё'л қо'йган бо'лсам, узр). Лекин, фарзанд ҳали 7 ёшга тоългани ёъқ (у 4,5 ёшда), унинг онаси эса қайта никоҳланган, яъни ман уни оъз никоҳимга олганман.Бу борада Шари'атнинг ҳукми қандай? Бола ким билан бо'лмо'ги зарур?Нима маслаҳат берасиз, Устоз? Нима қилсам аёлимга зулм қилмаган боъламан?Аллоҳ (сwт) умрингизга умр қоъшсин, аҳли оилангиз, фарзандларингиз ва бизлар учун бошу коъзингизни омон қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўзингиз билар экансиз, шаръий ҳукмни. Буёғини ҳикмат билан ҳал қилишга ҳаракат қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat