Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бомдод намози вақти

18:40 / 27.08.2015 | Muhammad Nabiyev | 6147

Ассаламу алайкум! Биз ҳозир 6 киши мусофирчиликдамиз. Бомдод намозини ҳар куни битта биттадан ўқиймиз. Шунда охири ўқиётган кишиларни баъзи ҳолларда намози кун чиқиш вақтига тўғри келиб қолади. Кун қизариб қуёш чиқаётганда намоз ўқилмаслигини ҳаммамиз биламиз. Мен бу вақтда намоз ўқиб бўлмайди деб айтаман, баъзида эса индамайман. Чунки агар жоиз бўлса қазо бўлиб қолмасин дейман. Бизда қуёш чиқиш вақти (26.08.15) 05-31да охирги ўқиётган одам 05-26 да бошласа шу намоз жоизми? Бу ҳолатда қуёш чиқиш вақти кирганда 05-31 намозни фарзи ўқилиб зикр ёки дуода бўлинади. Айрим кунларда ҳаво булутли бўлади. Шундай ҳолларда тақвимга қараб қуёш чиқишига 5-6 дақиқа қолганда бомдод намозини ўқиш жоизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳу.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1.) Жоиз.
2.) Жоиз.
Намоз вақти чиқиб кетиши эҳтимоли бўлган ўринда намознинг фарзигагина кифояланиб, суннат ва вожибларини тарк қилиш жоиз бўлади. Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳимолар бир кун бомдод намози вақтида кечикиб қуёш чиқишига яқин қолди. Имом Абу Юсуф имомга ўтиб фақат фарзларини адо қилганлар. Шунда Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ “Абу Юсуф фақиҳ бўлибди” дедилар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat