Ассаламу алайкум! Инсонлар билиб билмай гуноҳ ишларни қилишади, шунда фаришталар озор чекади дейишади, шу тўғрими? Мисол учун, зино ёки шунга ўхшаш нарсалар ёки сўкинганда фаришталар қараб эшитиб озор чекишади дейилган. Ҳатто инсон ўлганда фаришталар “сен тириклик пайтингда бизга шунча озор бердинг сенга Аллоҳ таолонинг лаънати бўлсин” деб осмонга кўтарилиб кетади экан. Мана шу нарсалар қанчалик ҳақиқатга яқин. Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом!
عن عطاء في قوله : " فما بكت عليهم السماء والأرض " قال : بكاؤها حمرة أطرافها .
وقيل : إنما قيل : " فما بكت عليهم السماء والأرض " لأن المؤمن إذا مات ، بكت عليه السماء والأرض أربعين صباحاً ، ولم تبكيا على فرعون وقومه ، لأنه لم يكن لهم عمل يصعد إلى الله صالح ، فتبكي عليهم السماء ، ولا مسجد في الأرض ، فتبكي عليهم الأرض .
Аъто ибн Абу Рабоҳ роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади. У киши Аллоҳ таолонинг “Духон” сураси 29-
Бас, уларга осмон ҳам, ер ҳам йиғламади ва улар муҳлат берилганлардан ҳам бўлмадилар.(Тафсири Ҳилол)
ояти ҳақида “Ер осмоннинг йиғлаши уфқни қизаришидан иборатдир” дедилар. Ушбу ояти карима Фиръавн ва унинг қавми ғарқ бўлиб ҳалокатга дучор бўлганида осмону-ер йиғламаганлигини айтмоқда. Чунки уларни осмонга кўтариладиган солиҳ амали йўқ эди. Ерда эса сажда қиладиган жойи бўлмаган эди. Мўмин вафот топганида унинг ердан сажда қиладиган жойлари, осмондан солиҳ амаллари кўтариладиган жойлар йиғлайди. Валлоҳу аълам.