Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишораи саббоба

10:43 / 08.09.2019 | Sherzod | 2944
Ассалому алайкум! Яқинда ишораи саббоба хақида берилган саволга "Тўрт ракъатлиларнинг иккинчи ракъатида ўтирганингизда учинчи ракъатга туриб кетгунингизча қўлингизни ёзмайсиз. Охирги қаъдади эса салом бергунча қўлингизни ёзмайсиз" деб жавоб бергансиз. Шайх хазратлари "«Ишораи саббоба» ташаҳҳудда «Ашҳаду аллаа илааҳа» деганда «Лаа илааҳа»ни айтаётганда кўрсатгич бармоқни юқорига кўтариш ва «Иллаллоҳу»ни айтганда тушириш билан бўлади. Ўша бармоқни кўтаришда бошқа бармоқларни йиғиб олинади. Ишорани қилгандан сўнг, намоз тамом бўлгунча ўша бармоққа қараб турилади" деганлар. Яъни кўрсатгич бармоқни туширамиз лекин йигмаймиз, тўғрими? Чунки унга караб туришимиз керак. Қолган 4та бармоқларимиз тугилган панжа холатида саломгача ёзиб юборилмайди, тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ишораи саббобанинг олти хил кўриниши бор. Биз энг афзалини ёзганмиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat