Ассалому алайкум! Россиянинг ТНТ телеканалида “Битва Экстрасенсов” номли кўрсатув бўлиб, унда ҳар хил инсонлар ўзларининг ғайриодатий кучлари билан беллашишади. Ҳаммаси фолбин ва дуолар билан шуғулланувчи ва жинлар билан алоқа қилиши турган гап. Лекин шундайлари борки одамларга ёрдам беради. Масалан унга қарши қилинган дуоларни олишга ёрдам беради ва ҳоказо. Дейлик бир инсон ана шундай жинлар билан алоқа қилиб, мақсади фақат одамларга ёрдам берса, лекин умрида шу жин ёки иши туфайли бировга зиёни тегмаса шундай кишиларга динимиз қандай қарайди? Албатта ҳақиқий мусулмон бўлган кишиларнинг иши бундай кишиларга тушмайди.
Ва алайкум ассалом! Сиз устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг “Фолбинлик, сеҳиргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати” китобларини олиб ўқинг. Шунда юқоридаги ва шунга ўхшаш бошқа саволларингизга ҳам жавоб топасиз. Валлоҳу аълам.