Ассалому алайкум! Бу йил дадамни оламдан ўтканига сал кам бир йил бўлиб қолди, уйдагилар дадамга йилини ўтказамиз деб харакат қилишмоқчи, мен йилига худойи қилишнинг ўрнига мискин, ночор оилаларга озиқ-овқатлардан тўплам қилиб тарқатайлик деб маслахат бердим, уйдагилар кўнгандай бўлиб туришибти, яшаётган шахримизда ночор оилалардан насронийлар хам бор шу эхсон қилинадигон озиқ-овқатлардан насронийларга хам берса бўладими, савоби ўтадими?
– Ва алайкум ассалом! Вожиб бўлмаган садақотлардан бошқаларини қалбларини исломга улфат қилиш учун ғайридинларга ҳам берса бўлади. Валлоҳу аълам!