Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳамкасбдан йўл ҳақи олиш

05:50 / 21.06.2021 | Jamolbek Abdrimov | 1218

Ассалому алейкум! Мана 2 йил бўлди Аллоҳ қодир қилганича 5 вақт намозимни тўлиқ ва ўз вақтида адо қилиб келябман. Топаётган ризқимни ҳам ҳалол бўлишига катта эътибор қаратяпман. Мен яшаш жойимдан 300 км узоқликдаги жойда қўшма корхонада ишлайман. Ҳар ҳафтада ишга ўз машинамда бориб келаман. Уйдан ишга чиқганимда ва ишдан уйга қайтаётганимда ҳамкасбларим бизни ҳам олиб кетинг дейишади (йўқ олиб кетмайман деёлмайман, ҳаммаси ҳамкасбларим). Манзилга (ишга ёки уйга) етиб келганимизда эса улар менга "розимиз" деб йўл ҳақи беришади (бу пул ушбу масофа учун таксистлар оладиган пулни ярмига тўғри келади). Улар берган пуллар асосан машинани сарф-харажатларига ишлатилади. Шуни такидлаб ўтишим керакки мени фаолиятим таксистлик эмас. Ушбу ҳамкасбларим бераётган йўл ҳақини олишим жоизми? Жоиз бўлмаса нима қилишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Олинг, ярми эҳсонингиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat