Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Ҳазрат сизга саволим қуйдагича: мен таҳорат олаётган маҳалим(мустаҳаб қилиб бўлганимдан сўнг) бурунни чайқаётганимда бирдан қонаб кетти шу ҳолатда мен қандай йўл тутишим керак? Қон тўхтагунча кутиб кейин келган жойидан давом эттирсам бўладими ёки бошқатдан таҳорат олинадими?
– Ва алайкум ассалом! Қон тўхтагандан кейин яна қайта мустаҳаб қилишга ҳожат йўқ. Таҳоратни бошлайверасиз.