Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу тушунча тўғрими?

06:17 / 20.09.2015 | Mirjalolbek | 2745

Ассаламу алайкум! Устозлар. “Аллоҳ адаштириб қўймасин” деган сўзим билан гуноҳга ботмадимми? Бир ака “Аллоҳ ҳеч қачон адаштирмайди, бундай дейиш нотўғри” деди. Мен “Аллоҳ адаштирса уни тўғри йўлга солувчи йўқ, Аллоҳ тўғри йўлга солса уни адаштирувчи йўк” деган мазмунда гапни эшитганимни айтдим. Илтимос шу ҳақида маълумот берсангизлар. Мен нотўғри гапирмадимми? Агар саволим ноўрин бўлса узр.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг гўзал исм-сифатларидан бири “Ал-Мудилл”. Яъни “Тўғри йўлни хоҳламаганларни адаштирувчи”дир. Бу маънодаги оятларни қуйида келтириб ўтамиз. 

Аъроф” сураси :

186. Аллоҳ кимни залолатга кетказса, унга ҳидоят қилувчи йўқдир. Уларни туғёнларида тентираган ҳолларида тек қўйиб қўяди.
Демак, уларнинг залолатга кетишларига туғёнлари сабаб бўлган. Ўша туғёнлари – ҳаддан ошишлари туфайли залолатга кетдиларми? Аллоҳ уларни ўша туғёнларида тек қўйиб қўяди, адашиб-улоқиб, ҳайрон бўлиб юраверишади. Уларни ҳидоят қилувчи топилмайди. Чунки дастлаб ўзлари ҳидоят йўлидан юз ўгириб, туғёнга кетдилар. Шу аҳволларига қарамай, улар яна қиёмат соати ҳақида савол ҳам беришади. Бинобарин, гўё ҳамма нарсани тушунадигандек кўринишга ҳаракат қилишади.

Раъад” сурасида :

33. Ҳар бир жоннинг қилган касби устида турувчи Зот ким? Улар Аллоҳга шериклар келтирдилар. Сен: «Уларнинг номларини айтинг. Ёки Унга ер юзида У билмайдиган нарсанинг хабарини берасизларми? Балки, бу юзаки гаплардир», – дегин. Йўқ, куфр келтирганларга макрлари чиройли кўрсатилди ва улар йўлдан тўсилдилар. Аллоҳ кимни залолатга кетказса, унга ҳеч бир ҳидоятчи бўлмас.
Ушбу ояти кариманинг биринчи жумласи ҳақида уламолар турлича фикр айтганлар. Тўғрироғи, жумланинг зикр қилинмаган қисми ҳақида фикрлар хилма-хил бўлган. Биз ўшалардан бирини олдик.
«Ҳар бир жоннинг қилган касби устида турувчи Зот ким?»
Яъни ҳар бир жоннинг нима қилаётганини ҳар доим билиб, кўриб, кузатиб, ҳисобга олиб турувчи ким? Албатта, Аллоҳ. Бу ҳақиқатни идрок қилган ҳар бир жон ўзини ўнглаб олиши керак. Аммо
«Улар Аллоҳга шериклар келтирдилар».
Яъни баъзи одамлар ўшандай сифатларга эга бўлган Аллоҳга ҳеч нарсага арзимайдиган махлуқларни шерик деб эътиқод қилдилар. Улар нималар ўзи? Эй Пайғамбарим, ўша мушрикларга:
«Уларнинг номларини айтинг», – дегин.
Нима экан ўзи ўша шериклар? Номлари бормикан?
«Ёки Унга ер юзида У билмайдиган нарсанинг хабарини берасизларми?» – дегин.
Яъни «Эй мушриклар! Сиз Аллоҳга У билмайдиган нарсанинг хабарини берасизларми? Ер юзида Унга шерик бўладиган бошқа худолар бор экан-у, У Зот билмасмикан?»
«Балки, бу юзаки гаплардир», – дегин.
Яъни «Ширк тўғрисида айтаётган гапингиз асоссиз, юзаки гапдир».
«Йўқ, куфр келтирганларга макрлари чиройли кўрсатилди ва улар йўлдан тўсилдилар».
Демак, гап бошқа ёқда экан. Кофирларнинг дину диёнатга қарши қилаётган макр-ҳийлалари уларга зийнатлаб кўрсатилибди. Улар, бу қилаётган ишимиз тўғри ва гўзалдир, деб ўйладилар. Макр-ҳийлаларида давом этавердилар. Оқибатда эса Аллоҳнинг йўлидан тўсилдилар. Залолатга кетдилар.
«Аллоҳ кимни залолатга кетказса, унга ҳеч бир ҳидоятчи бўлмас».
Чунки улар қилмишларига яраша, Аллоҳнинг динига қарши макр-ҳийла ишлатганлари сабабли, жазога мубтало бўлдилар. Аллоҳ уларга макр-ҳийлаларини зийнатлаб кўрсатди ва уларни шу йўл билан залолатга кетказди. Одатда бундай кимсаларга ҳеч бир ҳидоятчи топилмайди. Улар икки дунёнинг бадбахтлигига учрайдилар.

Шууро” сурасида :

44. Аллоҳ кимни залолатга кетказса, бас, унга У Зотдан кейин ҳеч бир валий бўлмас. Золимларни кўрурсанки, азобни кўрган чоғларида: «Қайтишга йўл бормикан?» – дерлар.
Аллоҳ таолонинг ҳукмини ҳеч қайтариб бўлмайди. Нияти ва табиати бузуқ бандаларни Аллоҳ залолатга учратишни ирода қилган бўлса, иш тамом. Энди у одамга ҳеч қандай валий – ҳомий ва дўст топиб бўлмайди. Ҳеч ким унга бирор фойда ёки манфаат бера олмайди. Ундай золим одамлар бу дунёда залолатда ўтадилар. Охиратда эса
«Золимларни кўрурсанки, азобни кўрган чоғларида: «Қайтишга йўл бормикан?» – дерлар».
У бечоралар бирор йўл топиб, охиратдан дунёга қайтишни ва иймон келтириб, ибодат қилишни орзу қиладилар. Лекин бу асло амалга ошмайдиган орзудир. Улар шундай орзу қиладилар-у, аммо ҳоллари бошқача бўлади.

Шууро” сурасида :

46. Ва уларга Аллоҳдан ўзга ёрдам берадиган ҳеч қандай валийлар бўлмади. Аллоҳ кимни залолатга кетказса, бас, унга йўл йўқдир.
Аллоҳнинг Ўзи азоблаб тургандан кейин, ким ҳам уларга ёрдам бера олар эди?! Ўзларидан кўрсинлар. Аллоҳ уларни тўғри йўлга чақирган пайтда, у даъватга ижобат қилмадилар, уни қабул этмадилар. Шунинг учун Аллоҳ уларни залолатга кетказди. Аллоҳ залолатга кетказган кимса учун ҳамма нарса берк. У Аллоҳнинг азобига учрайди. Унга ҳеч ким ёрдам бера олмайди.("Тафсири Ҳилол"). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat