Ассаламу Алайкум Устоз.Мусулмоннинг Қо'рг'они номли дуолар китобчасида тонгда ва тунда айтиладиган дуо ва зикрлар бор. Уларни ко'пи "асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳ" ёки "амсайна ва амсал мулку лиллаҳ" деб бошланадиган дуолар. Ана шу дуо ва зикрларни суннатга мувофиқ бо'лиш учун бир нарсани со'рамоқчи эдим.1- Тонгдаги дуо бомдод намозидан аввал ёки кейин о'қиладими? 2- Тундаги дуолар шом намозидан аввалми ёки кейин о'қиладими?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу каби масалалар «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг дуоларга оид жузида ва «Руҳий тарбия» китобида батафсил баён қилинган. Мазкур дуоларни Бомдод ва Шом намозларидан кейин ўқилади.