Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозини ўқиш

04:42 / 22.09.2015 | Bozorboy | 3790

Ассалому алайкум! Азиз устозлар саволим шундан иборатки, бугун мен пешин намозини ўқиб бозорга кетгандим, йўл узоқ бўганлиги сабабли, аср намозига улгуролмай қолдим. Бир имомдан сўрасам у менга “пешин, аср ва шом намозларини ўз вақтида ўқий олмасанг кечқурун хуфтон намозининг суннатини ўқиб, шу кунги қолдирган намозларингни ўқиб, кейин витр намозини ўқийсан” деганди. Шундай қилсам бўладими? Агар бўлмаса шу кунги намозларимни қандай қилиб ўқисам бўлади? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сизни намоз ўқишдек неъмат билан сийлабди. Муборак бўлсин! Намозни қачон, қаерда ўқиш ихтиёри ҳам ўзингизда экан. Бу ҳам саодатдир. Лекин бозорга боришдек ишни сабаб қилиб, намозни кечиктиришингиз яхши эмас. Аллоҳ таоло “Мааъун” сураси 4-6-оятларида марҳамат қилади :
4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки…
5. Улар намозларини унутувчилардир.
Яъни намознинг маъноларини, ҳикматларини, инсоннинг виждонини поклашини, қалбда марҳамат-шафқатни қўзғашини унутганларнинг ҳолига вой! Жойи жаҳаннам!
Аллоҳ таоло «Анкабут» сурасининг 45-оятида: «…албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур», – деган. Ким намоз ўқиса-ю, ёмон ишлардан қайтмаса, у намозини унутганлар жамоатидан бўлади.
Ушбу оятларнинг маъноси ҳақида муфассирларимиз бир қанча таъвиллар айтганлар.
Абул Олия: «Булар намозни ўз вақтида ўқимайдиганлар, рукуъ ва саждаларини яхшилаб, батамом қилмайдиганлар», – деган.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Бу шундай намозхонки, у ўзи ўқиган намозидан савоб умид қилмайди ва уни ўқимаса, иқобидан қўрқмайди», – деганлар.
Ибн Жарир Тобарий келтирган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу оят ҳақида сўралганда, «Улар намозни ўз вақтидан орқага сурадиганлар», – деганлар.
Муфассирларимиз ушбу жумладаги келишик қўшимчаларига ҳам алоҳида эътибор берганлар. Оятда «Ан солатиҳим сааҳуун» – «намозларини унутувчилар», дейилмоқда, «фии солатиҳим» – «намозларида» дейилмаяпти. Шундан оятда мунофиқлар ҳақида сўз кетаётгани келиб чиқади. Чунки мўмин киши ҳам намоз ичида баъзи нарсаларни унутиши мумкин. Лекин унутиш билан унутишнинг фарқи бор. Мунофиқнинг намозни унутиши ўқимаслик, унга эътиборсизлик қилиши ила бўлади. Мўмин эса намознинг ичида бирор нарсани унутиб, хатога йўл қўйса, саҳв саждаси қилиб, дарҳол тўғрилайди.
Ушбу оятда зикр қилинганлар мунофиқлар эканига келаси икки оят ҳам далилдир.

6. Улар риё қиладиганлардир.
Намоз ўқиса-ю, намознинг ҳақиқатини унутса, ёмонлик, иғво, бўҳтон, ёлғончилик, бузғунчилик ва бошқа разолатлардан қайтмаса, ундай киши риёкор, мунофиқ бўлади. Одамларнинг кўзини бўяш, улар ҳузурида обрў топиш, ўзини диндор қилиб кўрсатиш учун намоз ўқиган бўлади.("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Намознинг қазосини вақт топилиши билан ўқиш лозим. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat