Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рукуъга улгурмаса

21:41 / 06.01.2023 | Zayniddin Sayfullayev | 756

Ассалому алайкум! 1). Шом намозига жамоатга кеч келган инсон қараса 3 ракаатни ўқишаётган бўлса ва улар рукуъдан қайтиб саждага кетаётган холда бўлишса шу холатда уларга иқтидо қилиш жоизми? Иқтидо қилиб такбир айтиб у хам сажда қилиб аттахиятни ўқиб имом салом бериб туриб 3 ракаатни ўзи ўқийдими? 2). Бир танишим Дубайда яшаяпти, айтишича у ерда шомдан олдин жамоат жахрий холда намоз ўқишаркан ва у улар шомни ўқияпти деб хисоблаб эргашиб ўқиса, у намоздан кейин шомни ўқишса яна бошқаттан ўқийдими? 3). Намоздан кейин Оятул Курсийни ўқиш ва тасбехларни санаш тартиби қачон? Яъни мисол учун пешинни фарзини ўқиб кейинми ёки 2 ракаатлик суннатни хам ўқиб кейинми, қайси холда суннатга амал қилган бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Охирги ташаҳҳудда бўлса ҳам иқтидо қилади. Бу билан жамоат фазилатини топади. Имомнинг саломидан сўнг ўзи туриб намозни тўлиқ ўқийди.

2). Ҳа.

3). 2 ракатлик суннатдан кейин ўқийди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat