Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шундай дейиш мумкинми?

18:48 / 30.09.2015 | zaripov muslim | 6480

Ассалому алайкум! Эътибор бераман баъзи кишилар Аллоҳ таолога “Художон” деб мурожаат қилишади. Шундай дейиш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас.

وَلِلَّهِ الْأَسْمَاءُ الْحُسْنَىٰ فَادْعُوهُ بِهَا ۖ وَذَرُوا الَّذِينَ يُلْحِدُونَ فِي أَسْمَائِهِ ۚ سَيُجْزَوْنَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

Аъроф 180-оят
 Энг гўзал исмлар Аллоҳникидир. Бас, Унга улар ила дуо қилинг ва Унинг исмларида оғадиганларни тек қўяверинг. Тезда қилган амалларининг жазосини олурлар.
Аллоҳ таоло ўзининг исмларини таҳриф(ўзгартирган) қилган ва исми-сифатларини нотўғри истеъмол қилганларни қаттиқ қоралаган. Муҳаммад Шафиъ Усмоний роҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Аҳкамул Қуръан” китобларида қуйидагиларни айтганлар: “Аллоҳ таолонинг исмларини таҳриф қилиш бир неча кўринишда бўлади.
     1-Аллоҳ таолога Қуръони Каримда ва ҳадисларда келмаган исмларни Аллоҳ таолога истеъмол қилиш билан бўлади. Уламолар Аллоҳ таолонинг исмлари тавқифий бўлиб, фақат ҳадис ва оятларда келган исмларинигина истеъмол қилишликка иттифоқ қилганлар. Масалан: Аллоҳ таолони Карим дейиш мумкин, лекин Аллоҳ таолони Сахий дейиш мумкин эмас. Аллоҳ таолони Нуур деб айтилинади, лекин ёруқ, оппоқ дейиш мумкин эмас. Аллоҳ таолони Шофий  яъни шифо берувчи дейиш мумкин, лекин табиб дейилинмайди.
    2-Аллоҳ таолога хос бўлган исм-сифатларни бошқаларга истеъмол қилинмайди. Фақатгина Аллоҳ таоло Қуръони Каримда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида Аллоҳдан ўзгага истеъмол қилган бўлса, уни бошқаларга истеъмол қилиш жоиз. Масалан: Карим, Раҳим, Алий, Аъзиз. Оятларда бу сифатларни  Аллоҳдан бошқаларга ҳам истеъмол қилинган. Агар оят-ҳадисларда истеъмол қилинмаган бўлса, жоиз эмас. Аллоҳ таолонинг ўзгаларга истеъмол қилиши жоиз бўлмаган исмларини ўзгаларга истеъмол қилишлик оятдаги илҳод остига кириб ҳаром саналади. Масалан: Раҳмон, Субҳон, Раззоқ, Холиқ, Ғаффор, Қуддус ва бошқалар. Бу исмлар фақат Аллоҳ таологагина хос бўлиб, ўзгаларга истеъмол қилинмайди. Агар кимда ким эътиқодда адашиб бирор кишини Холиқ(яратувчи), Раззоқ(ризқ берувчи) деб тушуниб бирортасига мурожаат қилса, бу куфр саналади. Эътиқодда адашмасдан ўйлаб ҳам ўтирмай бирор бир шахсни Абдулхолиқ, Абдурраззоқ, Абдурроҳман, Абдулқуддус ўрнига Холиқ, Раззоқ, Роҳман, Қуддус деб мурожаат қилса, куфр бўлмасада гуноҳкор бўлади.
    3-Шунингдек ушбу исмларни бузиб айтиш ҳам ножоиз, ҳаром ва гуноҳи кабира ҳисобланади. Улар  бу мурожаатлари билан ҳар чақирувида гуноҳи кабирага қўл урган бўладилар. Масалан: Қудратуллоҳ исмини Тиллоҳ, Абдулвоҳид исмини Войид, Абдулманнон исмидаги Аллоҳ таолонинг Маннон сифатини Маноф ёки Маннопга ўзгартириб Абдуманноп, Аллоҳнинг Сомад сифатига нисбат берилиб қўйилган Абдуссомад исмини Апсамад, Самат дейишга ўхшаш. Ҳолбуки Сомад сифати фақат ва фақат Аллоҳ таологагина хос бўлиб, ўзгага ишлатилмайди. Чунки Сомаднинг маъноси ҳамма унга муҳтож бўлиб, у ҳамма нарсадан бехожат деганидир. Бунда худди Аллоҳ таолонинг Маннон сифатини жоҳилиятдаги мушриклар Маноф бутининг исмига ўзгартиргандек бўладилар. Ва бу билан Аллоҳнинг бандаси деган маъно бутнинг қули – деган маънога ўзгариб қолади.
       Исломдан аввал Макка мушриклари Аллоҳ таолонинг Аллоҳ исми зотини Лоотга, Азиз сифатини Уззога, яна қайсидир бир  сифатини эса Манотга ўзгартириб олишган. Уларнинг бу қилмишларини Аллоҳ таоло қаттиқ қоралаган”.
     Ҳозирги кунда Аллоҳ таоло ва Унинг расулининг исм-сифатларини беҳурмат қилишни янги турлари пайдо бўлди. Касалхоналарда ва шунга ўхшаш жойларда ётувчилар бекорчиликларидан газета ва журналларни сотиб олишади. Ўқиб бўлишгач уларни вароқлаб йиртиб олиб, ҳожатхона ва шунга ўхшаш нопок жойларда истеъмол қилаётганларини гувоҳи бўлдик. Ўша вароқларда баъзи бирларининг ичида оят-ҳадис борлигини ёки Аллоҳ таолонинг исм-сифатларига нисбат берилган Абдуллоҳ, Абдулхолиқ, Абдурроҳим каби одамларнинг исмлари ёзилган ёзувларни кўрдик. Ҳатто худди ўша жойларга нажосат тегиб турганини ҳам шоҳиди бўлдик. Баъзилар ҳожатхона қоғозидан кўра ўша газета ва журналлардан фойдаланадилар. Улар бу вароқларда оят-ҳадисларни кўрмасада, лекин Аллоҳ таолонинг исм-сифатлари нисбат берилган инсонларнинг исмлари ёзилганига эътибор қилмай қоладилар.
“Таълимул Мутааллим” китобида: Ичи кетиш касалига дучор бўлган бир киши бетаҳорат китоб ушлашликдан сақланиб бир кечада 10 мартадан зиёд таҳорат қилганлиги зикр қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ҳақларида : “Мен илм шаҳри бўлсам, Али унинг дарвозасидир” деб марҳамат қилганлар. Али розияллоҳу анҳу эса : “Мен қоғоз юкланган туяни бетаҳорат етаклашдан ҳаё қиламан” деганлар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat