Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Буларни тушунтириб берсангиз илтимос

13:10 / 20.07.2014 | Olim2712 | 2385
Яна бир ривоятда келадики: «Кимда-ким қаердан мол топаётганига эътибор бермаса, Аллоҳ ҳам уни дўзахнинг қайси эшигидан киришига эътибор бермайди». Шунингдек, кимки ўн дирҳамга кийим сотиб олса ва пулнинг бир дирҳами ҳаромдан топилган бўлса, модомики, ўша кийим эгнида экан, Аллоҳ унинг намозини қабул қилмаслиги ривоят қилинган. Юсуф ибн Асбот розияллоҳу анҳу айтганлар: «Агар биронта йигит ибодатга берилса, шайтон ўз ёрдамчиларига: «Қаранглар-чи, таоми қандай экан?» дейди. Агар таоми ёмон (ҳаром) бўлса, шайтон: «Уни ўз ҳолига қўйинглар, қийналиб ҳаракат қилаверсин. Сизларга нафси кифоя қилади. Ҳаром еб туриб қилаётган хатти-ҳаракати унга фойда бермайди», дейди». Ривоят қилинадики: «Ҳар кеча-кундуз Байтул Мақдисда бир фаришта: «Ким ҳаром нарса еса, Аллоҳ ундан нафл ибодатларни ҳам, фарз ибодатларни ҳам қабул қилмайди», деб нидо қилади». Ҳазрат, буларни ўқиб жуда маҳзун бўлиб қолдим...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳаромдан ҳазар қилинг, ҳаммаси яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat