Ассалому алайкум! Устозлар, сизлардан Аллоҳнинг Ўзи рози бўлсин. Исломий давлат бўлмаган давлатларда ишлаш мумкин эмасми? Шунга аниқлик киритиб берсангизлар. Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Қаерда ишлашнинг фарқи йўқ. Ўша қилаётган иши шариатга мувофиқ бўлса бўлди. Валлоҳу аълам.