Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 17-20 январ кунлари Маккаи Мукаррамада, Ислом олами робитаси ташкилоти ҳузуридаги Ислом фиқҳи академияси томонидан уюштирилган "Фатво ва унинг тартиблари" номли дунё анжуманида иштирок этдилар.Мазкур анжуманда дунёнинг барча қитъаларидан келган фатво ишига қатнашадиган уламолар жамландилар. Анжуман Саудия арабистони подшоҳи икки шарафли ҳарам ходими Абдуллоҳ ибн Абдулазийз жаноби олийларининг риояси остида ўтди. Анжуманнинг очилиш маросимида Маккаи Мукаррама минтақаси амири Холид Файсал жаноблари подшоҳнинг сўзини ўқиб эшитдирди."Фатво ва унинг тартиблари" номли дунё анжуманида қуйидаги йўналишларда сўз борди; 1. Фатво ва унинг аҳамияти. 2. Фатвонинг ўзгариши. 3. Фатво ва собит нарсаларнинг таъкидланиши. 4. Фатвони тартибга солиш – аҳкомлари ва воситалари. 5. Жамоъий ижтиҳод. 6. Талфийқ. 7. Фазовий телеканаллардаги фатволар. 8. Нотўғри фатволар ва уларнинг хатари.Ҳар бир йўналиш бўйича 5-6 маъруза қилинди. Ҳар бир маъруза иштирокчилар томонидан муҳокама ва муноқаша қилинди."Фатво ва унинг тартиблари" номли дунё анжумани сўнгида керакли ҳужжатлар қабул қилинди. Бош ҳужжат "Фатво васийқаси" деб номланди. Бунда баъзи ахборот воситалари таъкидлашича, тарихда биринчи марта фатво ҳақида уламоларнинг ўзаро аҳдномаси – васийқаси эълон қилинди. Васийқа уч боб ва қирқ бир банддан иборат."Фатво ва унинг тартиблари" номли дунё анжуманида ўша кунлари бутун дунёни ларзага солиб турган "Ғазза" масаласи ҳам кўрилди. Бу масала бўйича "Макка баёноти" деб аталган ҳужжат қабул қилинди."Фатво ва унинг тартиблари" номли дунё анжуманида иштирок этган бир гуруҳ уламолар Саудия Арабистони подшоҳи икки шарафли ҳарам ходими Абдуллоҳ ибн Абдулазийз жаноби олийлари томонидан қабул қилиндилар. Қабул маросими подшоҳнинг Риёз шаҳридаги қасрида бўлиб ўтди. Қабул давомида Саудия арабистони подшоҳи икки шарафли ҳарам ходими Абдуллоҳ ибн Абдулазийз жаноби олийлари бўлиб ўтган фатво анжуманини юқори баҳолади ва фатво ва унинг аҳамияти ҳақида қисқа нутқ сўзлади. У киши ўз нутқида ахборот воситаларини фатво беришга сазовор бўлмаган шахсларга имконият яратиб бермасликка чақирди."Фатво ва унинг тартиблари" номли дунё анжуманида иштирок этган уламолар Мадийнаи Мунавварада бўлиб Расулуллоҳ алайҳиссаломни зиёрат қилдилар ва масжидларида намоз адо этдилар.Умумжаҳон мусулмон уламолари ва зиёлилари форуми ижрожи мажлиси йиғилиши.Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 17-20 январ кунлари Маккаи Мукаррамада бўлиб ўтган Умумжаҳон мусулмон уламолари ва зиёлилари форуми ижрожи мажлиси йиғилишида иштирок қилдилар. Бу мажлис мазкур форум иштирокчилари томонидан сайланган бўлиб, унинг аъзолари йигирма бир кишидан иборат.Мажлис аъзолари ўтган йиғилишдан буён қилинган ишлар ҳақидаги ҳисоботни тунгладилар ва муҳокама қилдилар. Йўл қўйилган камчиликларни тузатиш ҳақида кўрсатмалар берилди.ҳттп://инфо.ислом.уз/ъонтент/виэw/1641/999/
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
[урл=ҳттп://инфо.ислом.уз/ъонтент/виэw/1645/999/]"Фатво ва унинг тартиблари" (расмлар) [/урл]