Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари ва форум фаоллари. Шу кунларда "Куръон ўқишга кириш" деб номланган китобда бир ҳадис ўқиб қолдим. "Усайд дердики" деб номланувчи бу ҳадис мени ўзига тортди. Пайғамбаримиз саҳобаларидан Усайд (Худоёрнинг уғли) нинг кўп яхши овози бор эди. Унинг ёкимли овозини билан "Куръони Карим" ўқишини пайғамбаримиз хуш кўрардилар. Ҳатто, бир куни масжидда унинг Қуръон ўқиганини эшитган Расули Акрам :саw "шу Усайд жуда яхши одамдир" дегандилар.Усайд дердики: "Бир кеча Бақара сурасини ўқиб ўтиргандим. Отимни ёнимга боғлаган эдим. Бир вақт у безовталаниб тепина бошлади. От яна тек бўлди. Яна ўқимоққа бошладим. От яна безовта бўлди. Мен ўқишдан воз кечдим. Ўғлим Яҳё эса отга яқин жойда ётган эди. Отнинг боламга бир зиёни етказишидан қурқиб, уни орқароққа тортдим. Шу пайт бошимни кўтариб кўкка (осмон) қараганимда оқ булут соясига ўхшаган бир туман ичида чироқларга ўхшаш бир канча нарсаларнинг ялтирашини кўрдим. Эрталаб бу хақда пайғамбаримизга айтдим. Расули Акрам дедилар:- Уқи, эй Усайд, ўқи эй Усайд,-деб ўқишни давом эттиришим кераклигини айтдилар.Усайд гапида шундай давом эттирди :"Ё, Расулуллох, дедим ва Яхёни от тепмасин деб хавотир олдим, чунки бола отга яқин ерда ётган эди. Шунинг учун укишдан тухтадим. Бошимни Юкорига кутариб, кук юзида булут соясига ухшаган бир оклик ичида чирокларга ухшаган нарсаларнинг ялтираганини курдим. Кейин у ок соя ичида ялтираганча юкорилаб кетди. Нихоят, куздан йуколди. У замон Расули Акрам: - Эй, Усайд! "Куръони Карим"ни ўқиганингни эшитиб келишган эди. Агар ўқишни давом эттирганингда эрталабгача сени тинглашар эди. Натижада эса, ҳар ким уларни кўрар эди ва улар халқнинг назаридан сақлана олмас эдилар"1.1- Мирас Комил, Саҳиҳи Бухорий Мухтасасари Тажриди Сариҳ таржимаси, ХИ, 273-274, Истанбул 1947."Илтимос шарҳлаб беринглар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ал-Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир киши Каҳф сурасини ўқир эди. Олдида иккита арқонга боғланган от бор эди. Уни булут ўраб олди ва айланиб яқинлаша бошлади. Оти ундан чўчиб қочди. Эрталаб бориб бўлган ҳодисани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:« Қуръон тиловати учун тушган сакийнадир», дедилар.Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.Бу ривоятнинг тафсилоти бошқа бир ҳадиси шарифда келади.Имом Бухорий ривоят қиладилар: «Усайд ибн Ҳузайр розияллоҳу анҳу кечаси Бақара сурасини ўқиётган эди. Яқинида оти боғлиқ турар эди. Бирдан от типирчилаб қолди. Қироатдан тўхтаган эди, от ҳам тўхтади. Яна ўқиган эди, от ҳам типирчилади. Ўғли Яҳъё яқинида ухлаб ётарди. От босиб олмасин, деб бориб уни қўлига олди ва бошини осмонга кўтарди. Тонг отгандан сўнг ҳодисани Пайғамбар алайҳиссаломга сўзлаб берди. У зот алайҳиссалом: «Ўқи, эй Ибн Ҳузайр», дедилар. У бўлса:«Эй Аллоҳнинг Расули, Яҳъёни босиб олмасин, деб қўрқдим, уни яқинида эди. Бошимни кўтариб, унинг олдига бордим. Осмонга қарасам, булутга ўхшаш нарса, ичида чироққа ўхшаган нарсалар ҳам бор. Уларни кўрмай деб чиқиб кетдим», деди. Пайғамбар алайҳиссалом: «У нималигини биласанми?» дедилар.«Йўқ», деди. У зоти бобаракот алайҳиссалом: «Улар сенинг овозингга келган фаришталар, агар тонг отгунча ўқийверганингда, одамлар уларга назар солса бўларди. Улар беркинмасдилар», дедилар».Бундан Қуръони Каримнинг қироати бўлаётган жойга фаришталар булут шаклида сакийна бўлиб тушар экан. Қуръони Каримни тиловат қилаётган, Қуръони Каримни тинглаётган кишилар доимо ўзларининг бошлари устидан сакийна-фаришталар нозил бўлиб туришини унутмасликлари керак. Улардан ўша улуғ мақомга муносиб бўлмоқлик матлубдир.