Ассалому алайкум! "Кифоя" китобида : “Бомдод намози қазосини заволгача ўқилса суннати ҳам ўқилади, лекин суннат намозининг қазоси алоҳида ўқилмагани учун фарзи билан жам қилиб ўқилади” дейилган. Шу ҳолда бир такбир билан 4 ракъатлик намоз ўқиладими ёки 2 ракъат фарзини ўқишда суннатини ҳам ният қилинадими?
Ва алайкум ассалом! Ўз вақтида қандай ўқилса, қазоси ҳам шундай ўқилади. Валлоҳу аълам.