Биз учун ҳурматли Шайҳ ҳазратлари. Ҳурматли устоз. Гапимнинг аввалида сизнинг Исломга булган меҳнатларингизни алоҳида та'кид қилиб утмоқчи эдим. Менинг залолатдан қутулишимга сабабчи булган нарсалардан бири бу сизнинг китобларингиз ва суҳбатларингиздир. Сизнинг китобларингизни о'қиб динимни яҳшироқ тушуна бошладим. Мен ҳозир Узбекистонда булмаганлигим учун сизнинг оҳирги чиққан китобларингизни о'қий олганим юқ, лекин интернетда ба'зи бир нарсалар топишга имкон буляпти алҳамдулиллаҳ. Оҳирги курган нарсаларимдан сизнинг Рамазон ойларида Руҳий тарбия ҳақида гапирган суҳбатларингизни эшитиб ҳурсанд булдим. Ҳалқимизнинг динни юзаки эмас, ота-боболаримизи дини бугани учун эмас балки ҳақ дин булгани учун э'тиқод қиладиган, диннинг руҳиятини тушуна олиш савиясига чиқа бошлаганини куриб Аллоҳга ҳамдлар айтдим. Сизнинг бу ишларингизга Аллоҳ барака берсин, ва сизга ажрлар ато этсин. Бизни ҳам бу юлда молимиз ва жонимиз билан ҳизмат қиладиганлардан қилсин. Аллоҳим барча му'минларни раҳматига олсин. Омийн.Саволимга келсак бизнинг мамлакатда ҳали соқол о'стиришга одамлар урганмаганлиги учунми билмадим, соқолни фақат ёши катталар, имомлар ёки қорилар қуяди деган фикр бор. Ёш одам соқол қуйса г'алати қарашлар пайдо булади ёки бирор сиёсий оқимга қушилган деб о'йлашади. Менинг отам ҳам ҳамма вақт 'соқолингни ол' деб юрадилар. Менинг тушунишим буйича соқолни о'стириш Расулуллоҳ :саw нинг буйруқлари ва о'зини му'мин деб ҳисоблаган киши буни о'стириши керак. Мен шундай ҳолатда я'ни отам бундан қайтариб турсалар у кишига итоат қилмасликка ҳаққим борми, агар ҳолат шу даражага бориб етса? Агар сизнинг қимматли вақтингизни беҳудага кеткизган булсам узр сурайман. Ва бизнинг ҳаққимизга дуо қилишингизни илтимос қиламан.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Худди шу мактубдагига ўхшатиб ҳақиқатни отага ҳам англатиш керак.