Шайҳ Ҳазратлари,Исмим Сардор, талабаман, ҳозирда Чэҳия давлатида яшаяпман.Ман шу йили магистратурага имтиҳон топширишим керак. Олдимда турган вариантлар къоп. Шулардан Прагадаги универститет ва Чэске Будеёвиъэ деган шаҳардаги универститет. Прагадаги универститетга кириш жуда мушкул, лекин бу шаҳарда мусулмонлар кўп, энг асосийси масжид бор. Иккинчи шаҳарда эса масжид юқ, у ерда мусулмонлар борми, юқми ҳабарим ҳам юқ, лекин у ердаги универститетга кириш нисбатан осонроқ.Ман анчадан бери Аллоҳдан ҳайрлисини курсатишини сураб дуо қиламан. Узимга энг асосий сабаб булган масжид мавжудлиги туфайли Прагага топшириш истаги кучлироқ. Сизнинг "Истиҳорадан қандай башорат олинади",-деб суралган саволга, " ётишдан аввал уқилади ва яҳши туш куриб, эрталаб яҳши кайфиятда турилади",- деб берган жавобизи уқиб, 3 кун ётишдан олдин истиҳора қилиб курдим:1-куни Прагага топширишни ният қилиб, Аллоҳдан агар шу юл тугъри бўлса билдиришини сурадим. Афсуски шу кеча жуда бемаъни, ёқимсиз тушлар кўрдим. 2-куни Чэске Будеёвиъэ шаҳрига топширишни ният қилиб, билдиришини сурадим. Бу кеча қандай туш курганимни эслолмадим ва эрталаб кайфиятимда жиддий узгариш сезмадим.3-куни яна Прагани ният қилдим ва яна ёқимсиз тушлар кўрдим ва эрталаб кайфиятим сезиларли даражада ёмон бўлди.Сиздан сурамоқчи бўлган саволим:Банда истиҳора қилса, шу ишини ҳайрлими ёки юқми эканлигини билиш учун аввало нимага эътибор бериши керак:Уша куни курган тушигами? ( Ҳолбуки 1 марта эмас 2 марта ёқимсиз туш курдим)Ёки кунгли тортиб турган тарафгами? ( Кунглим эса барибир масжид, ҳалол таом ва мусулмон биродарлар топиш муаммо бўлмаган Прага шаҳрига тортяпти)Бундай ёмон туш курганими сабаби бу юл ҳайрли булмаганини англатадими ёки истиҳорам қабул булмаганлигиними ёки Аллоҳ синаш учун ҳам шундай туш курсатиш мумкинми (яъни Прага ҳайрлироқ булсада)?Ва шу масалада узизи маслаҳатизи берсангиз.Шайҳ Ҳазратлари мани мана шу йили ман учун динимда, турмушимда, ишими оқибатида энг ҳайрлисини Аллоҳ курсатишини ва имтиҳонни мувафаққиятли топшириб олишими сураб дуо қилишизи илтимос қилиб сурардим.Мани арзимаган саволимга қимматли вақтизи ажратиб, берган эътиборингиз учун ташаккур.
Ассалому алайкум! Мен сизнинг қандай истихора қилганингизни билмайман. Шунинг учун истихора ҳақидаги маълумотни сизга тақдим этаман, ўзингиз ўйлаб кўринг.
ИСТИХОРА НАМОЗИ
«Истихора» сўзи луғатда хайрни талаб қилиш, деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганда, хайрлисини танлаш учун Истихора намози ўқийди. Бу намозни ҳар бир мубоҳ ишдан олдин ўқиш мустаҳабдир.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихора қилишни худди Қуръондан сурани таълим бергандек таълим берар эдилар. У зот:
«Қачон бирингиз бир иш қилмоқчи бўлса, фарз намоздан бошқа икки ракъат намоз ўқисин. Сўнг, Эй, бор Худоё! Албатта, мен Сендан илминг ила истихора қиламан. Сенинг қудратинг ила қудрат сўрайман. Сендан улуғ фазлингдан сўрайман. Албатта, Сен қодир бўлурсан, мен қодир бўлмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайбларни ўта яхши билувчи зотсан. Эй, бор Худоё! Агар ушбу иш менга динимда, маошимда ва ишим оқибатида яхши эканлигини билсанг (ёки ҳозирги ишимдаю, келгусида) уни менга тақдир қилгин, менга осон қилгин, сўнгра уни мен учун баракали қилгин. Агар ушбу иш мен учун динимда, маошимда ва ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) ёмон эканлигини билсанг уни мендан буриб юбор, мени ундан буриб юбор. Ва менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қил. Сўнгра мени унга рози қил, десин ва ҳожатини айтсин», дедилар».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Ушбу намозни ўқигандан кейин мазкур иш ҳақида ўйламай, Аллоҳ ихтиёр қиладиган нарсани кутиб юради. Кейин кўнглига тушиб, ўзига маъқул бўлиб қилгиси келиб қолса қилади. Бу ҳақда туш кўриши ҳам мумкин. Агар иш бир тарафга бўлмай туриб қолса истихора намозини яна қайтадан ўқийди. Қайта ўқиш етти мартагача бўлади. Истихора намозининг биринчи ракъатида «Фотиҳа» сурасидан кейин «Кофирун» сурасини, иккинчи ракъатда «Ихлос» сурасини ўқийди.