Шайҳ Ҳазратлари,Аллоҳ СWТ қилаётган ҳизматларингизга барака, озингизга соглиқ ва узоқ умр берсин, икки дунёда ҳам мартабангизни баланд қилсин.Ҳозирги кунда копчилигимиз чэт эллардамиз. Алҳамдулиллаҳ шу ерларда ҳам Аллоҳ СWТ қодир қилганча шариат аҳкомларига риоя қилиб келаяпмиз. Эвропа давлатларида мусулмонларнинг 5 вақт намоз, Жум'а ва И'йд намозлари оқиш учун йиг'иладиган жойлари асосан ма'лум бир бинонинг ма'лум бир қисми болади ва шу ер бино эгасидан ижарага олинади. Савол: Юқорида айтиб отилган жойлар, яни намоз оқиш учун учинчи шаҳсдан ижарага олинган жойлар Масжид ҳукмига о'тадими? Агар о'тмаса, шу жойга кирганда Таҳийятул-Масжид намозини оқиш керак боладими? Жавобингиз учун ташаккур, Аллоҳ СWТ илмингизни зиёда қилсин, бизларга ҳам Сиздагидек илм берсин. Сиздан яна бир илтимосим, бизларни Дуо қилсангиз, Аллоҳ СWТ иймонимизни мустаҳкам, илмимизни зиёда қилсин. Ҳурмат билан,
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Мазкур жойлар масжиддир. Уларга кирилганда таҳҳиёти масжид ўқилади.