1. Агар мазкур ҳадисларнинг ровийлари ва қайси китобдан олингани кўрсатилмаган бўлса, ҳадис илми уламолари шартига тўғри келмаган ишни қилинган бўлади. Бу китоб ҳақида фақат сизнинг саволингиз орқали хабардор бўлдим. Шунинг учун, бирор нарса дея олмайман.2. Диний маънодаги китоблар уламолар томонидан эмас, дин ишлари бўйича кўмита «эксперт»лари томонидан кўриб рухсат берилсагина чоп этилади. Бундай китобларнинг ишорали ёки эмаслигини тақводор уламолардан сўраб билган афзал. Кумита рухсати билан чоп этилган барча китоблар ишонарли манбаълар асосида чиқарилган дейиш мумкинми ёки йўқлигини ўша кўмита одамларидан сўранг.