Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Довуд алайҳиссалом

07:53 / 04.08.2015 | Amirjon Abdukodirov | 4884

Ассалому алайкум! Мен яқинда бир нарсани ўқиб қолдим. Довуд пайғамбар Жалут деган бир махлуқ билан жанг қилган эканлар. Инжилда шу жангни тафсилотини, яъни қандай жанг қилганлар, нега ва қандай қуроллардан жанг мобайдина фойдалангалари борасида малуъмот бор. (мен интернетда изладим шунақа малуъмот топиб олдим, лекин ўзим инжилни ўқиганим йўқ). Саволим: Қуръонда ёки бошқа исломий китобларимизда ҳам шу туғрисида бирон малуъмот борми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 251-оятда :

Бас, Аллоҳнинг изни билан уларни тор-мор қилдилар ва Довуд Жолутни қатл этди. Сўнгра Аллоҳ унга подшоҳлик ва ҳикматни берди ва Ўзи хоҳлаган нарсасини ўргатди. Агар Аллоҳнинг одамларни бир-бирлари билан даф қилиши бўлмаганида, ер юзи бузиларди. Лекин Аллоҳ оламларга фазлу марҳаматлидир.

Толут ва унинг аскарлари Жолут ва унинг аскарлари устидан ғалаба қозондилар. Бу ғалаба, албатта, Аллоҳнинг изни билан бўлди. Ҳеч бир нарса Унинг изнисиз бўлмайди. Аллоҳ Ўз иродасини мўминлар орқали юзага чиқаради.

«Бас, Аллоҳнинг изни билан уларни тор-мор қилдилар ва Довуд Жолутни қатл этди».

Довуд Толут аскари ичидаги ёш йигит эди. Жолут эса катта кучга эга бўлган подшоҳ, ҳамманинг қалбига даҳшат солиб турувчи аскарбоши эди. Аллоҳ таоло ушбу золим подшоҳ ва аскарбошининг ёшгина йигитча қўлида қатл бўлишини ирода қилди. Бу билан одамларга, агар Аллоҳ хоҳласа, бир ёш йигит ҳар қандай жабборнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Шу билан бирга, бу ишнинг ортида бошқа ҳикмат ҳам бор эди:

«Сўнгра Аллоҳ унга подшоҳлик ва ҳикматни берди ва Ўзи хоҳлаган нарсасини ўргатди».

Довуд Аллоҳнинг инояти билан Толутдан кейин Бану Исроилга подшоҳ бўлди. Унинг подшоҳлик даври олтин давр бўлди. Аллоҳ таоло унга подшоҳликка қўшиб ҳикматни, яъни пайғамбарликни ҳам берди. Шу билан бирга, унга уруш асбобларини ясашни ҳам ўргатди.

«Агар Аллоҳнинг одамларни бир-бирлари билан даф қилиши бўлмаганида, ер юзи бузиларди».

Яъни кофирларни мўминлар билан даф қилиб турмаса, мўминларни кофирлар устидан ғолиб қилмаса, кофирлар ер юзини фасодга тўлдириб юборадилар.

«Лекин Аллоҳ оламларга фазлу марҳаматлидир».

Шунинг учун баъзиларини баъзилари билан даф қилиб, ишни тузатиб, тўғрилаб туради. (Тафсири Ҳилол). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat