Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима дейилган?

07:55 / 04.08.2015 | Хамробек | 4155

Ассалому алайкум! “Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати“. Бошлиққа бўйсуниш шариатимизда вожиб ҳисобланади, бу ҳукм фақат мусулмон бўлган бошлиқларгами? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бошлиқ сўзи бирор бир мамлакатнинг юртбошисидан тортиб оддий бир кичик корхонанинг бошқарувчисига ҳам айтилади. Мусулмон бўлган бошлиқларга итоат қилиш хусусида Аллоҳ таоло “Нисо” сураси 59-оятида : Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Расулга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Расулга қайтаринг. Ана шу хайрли ва оқибати яхшидир. Мусулмон бўлмаган юртларнинг бошлиқларига итоат қилиш тўғрисида ҳам шариатимиз кўрсатма берган. Бундай бошлиқлар мусулмонга эминлик берган, бошпана берган, ибодатларини бемалол адо этишга рухсат берган бошлиқ бўлади ва унинг ҳимоясига ўтган мусулмонни “мустаъмин” дейилади. Улар иккиси ўртасида аҳдлашув тузилган кишилардир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси муборакларида : “Аллоҳга осий бўладиган ўринларда махлуққа итоат қилинмайди” деганлар. Аллоҳга осий бўлинмайдиган ўринларда ундай кишиларга итоат қилиш ҳам вожиб. Чунки улар ўзаро аҳдлашган кишилардир. Мусулмон киши аҳдига вафо қилиши вожибдир. Корхона, ташкилот ва шунга ўхшаш жойларнинг бошлиқлари ҳам ким бўлишларидан қатъий назар, уларнинг қўл остидагилар улар билан аҳд тузган кишилар қаторига киришади. Шунинг учун Аллоҳга осий бўлмайдиган ўринларда аҳдларига вафо қилишлари вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat