Ассалому алайкум ва раҳматиллоху ва барокатуҳ. Сизга саволим бор эди. Ёшим 23 да, олий даргоҳни битириб, Аллоҳга шукр ўз севган касбимда ишлаб келмоқдаман. Тақдир тақазоси билан ҳали ўз бахтимни топганим йўқ, ҳаётда ҳамма нарсага осонликча эришдим, биров орзу қилса бўладиган ҳаётим бор. Аммо шу шахсий масалада кўпинча эзиламан, сабр қилишга ҳаракат қиляпман. Сиздан илтимос мени дуо қилинг. Ва ўзим қандай дуо қилсам бўлади бахтим очилиши учун?