Ассаламу алайкум! Намозда “Фотиҳа” сурасидан сўнг бир сура ёки бир узун оят ёки уч қисқа оят ўқиш вожиб дейилган. Сўрамоқчи бўлганим “Фотиҳа”дан кейин бир оят ўқиб қолгани эсига келмаса, саҳиҳ қавлга қўра намоз охрида саждаи саҳв қиладими? Баъзи домлалар саждаи саҳв қилади деса баъзилари қилмайди дейишади. Сизлардан илтимос ушбу саволимга ойдинлик қиритиб берсангизлар. Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! “Фотиҳа”дан кейин бир оят ўқиб қолгани эсига келмаса, қаралади, агар ўша бир оят тўлиқ бир узун оят бўлса саҳв саждаси вожиб бўлмайди. Агар қисқа бир оят бўлса саждаи саҳв вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.