Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Милк қонаши тўхтамаса

03:16 / 06.08.2020 | Zarifjon Ruziboev | 2136

Ассалому алайкум! Мен тишимни даволатгани тиш шифокорига борганимда милкимди малум қисмини кесиб кейин даволади. Шу сабабли милк қонасги узоқ давом этишини шифокор айтди. Шифохонадан келганимда шом вақти бўлган эди. Тахорат олиб шом намозини ўқиб бўлгач милким қонаётганини сездим. Саволим шундан иборатки ўқиган шом номозим қабул бўладими? Милким қонаши ҳуфтон вақти тугаб бомдод вақти ўтгандан кейин ҳам тўхтамади. Менга милк қонаши тахоратни бузиши малум. Шунинг учун ҳуфтон ва бомдод намозларим қазо бўлиб қолди. Бу ҳолатда узр борми? Ёки бошқа йўлини қилиб намозларими ўз вақтида ўқишим керак эдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қонаса ҳам таҳорат қилиб намозларингизни ўқишингиз керак эди. Агар ўқиганингизда қазосини ўқимас эдингиз. Энди қазоларини ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat