Ассалому алайкум! Сизлардан узр сўрайман, яна ўша спиртли ичимлик сотиладиган газета дўконида ишлаш ҳақидаги саволимга аниқлик киритмоқчи эдим. Агар олди сотдига алоқангиз бўлмаса бўлади деб жавоб берибсизлар, лекин у ерда сотувчи сифатида ишлашга тўғри келган эдида. Демак мумкин эмас. Тўғри тушундимми? Яна бир бор олдиндан катта раҳмат жавоб учун!
Ва алайкум ассалом! Агар спиртли ичимликнинг савдосига алоқангиз бўлса, яъни уларни сотсангиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам.