Ассалому алайкум! Хотин эридан "хотинингиз эмасманми" деб сўраса, эр талоқ қилиш ҳаёлида ҳам бўлмасдан “йўқ” деса талоқ тушадими?
Ва алайкум ассалом! Бир киши аёлига: «Мен сенинг эринг эмасман, сен эса менинг хотиним эмассан», деб талоқни ният қилса, бир боин талоқ воқеъ бўлади. (Хизонатул фиқҳ).
Юқоридаги ҳолатда эрнинг ниятига боғлиқ. Агар талоқ қўйишни ният қилган бўлса, талоқ тушади, агар талоқ ниятида бўлмаса тушмайди. Валлоҳу аълам.