Ассаламу алайкум! Мени саволим қуйдагича : икки ака укасини “онамга яхши қарамаяпсан, шунга онам тез-тез касал бўлаяптилар” деб тергайди. Укаси акаларига жаҳл қилиб, хотинини “талоқсан” деди. Шу ҳолатда талоқ тушадими? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Никоҳ ва талоқ масалалари жуда нозик масала бўлиб, ҳолатни ва инсон оғзидан чиққан ҳар бир сўзни батафсил ёзиши керак. Агар такрор-такрор айтган бўлсангиз, неча марта такрорлаганингизни ҳам ёзишингиз керак. Агар ука хотинига бир марта “талоқсан” деб бошқа сўз айтмаган бўлса, бир талоқи ражъий тушади. Валлоҳу аълам.