Ассалому алайкум! Шаҳрихон марказида иккита масжид бир бирига яқин жойлашган (+-300 метр). Азон пайти бўлганида иккала муаззин бир вақтда бошлашади азон айтишни. Масофа жуда яқинлигини хисобга олиб, келишилган холатда биттаси айтса ҳам кифоя қиладими? Сабаби, бир секин бир тезроқ айтгани учун бошқа одамлар икки хил азон эшитилиб чалғитади. Уларнинг бирини деворида заиф хадис илинган (масжидда дунё гапларидан гапирилинса 40 кунлик ибодат кесилади маъносида). Буни кўрган оми халқ, гапириб қўйдим, ибодатим қабул бўлмайди деб тушкунликга тушиб қолмедими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бири алоҳида айтсин. Валлоҳу аълам!