Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздан сўнг жойларни ўзгартириш

16:40 / 23.07.2015 | Jobir_1977 | 3099

Ассаламу алайкум! Устозлар менинг саволим : имом пешин, шом ва хуфтон намозларини ўқиб бўлгач қавмдан кимдир унинг ёнига ўтиб суннат намозини адо этади. Мана шу ҳолатга шариатмизда кўрсатма борми? Имом меҳробда суннатни ўзи ўқиса бўлмайдими? Ёки бу иш юртимизда одат бўлиб қолганми? Бу масалани китоблардан тополмадим, сизларда имконият кўп. Илтимос батафсил ёритиб беринг 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Имом Рамлий “Ниҳоятул муҳтож” китобида : “Фарз ёки нафл ўқиган кишига сажда ўринларини кўпайтириш мақсадида жойини ўзгартириб олиши суннат ҳисобланади. Чунки ҳар бир ўрин унинг фойдасига гувоҳлик беради. Шу билан бирга бунда ҳар бир жойни ибодат билан тирилтириш деган нарса бор. Агар ўрнидан силжиб олмаса икки намознинг ўртасини зикр билан ажратади”. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда : “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Бирингиз намоз ўқиб бўлганидан кейин олдинга ёки орқага, ўнг ёки чап томонга силжиб олишдан ожиз бўладими?” деганлар”. (Абу Довуд, ибни Можа). Муғийра ибни Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Имом фарзни ўқиган жойидан силжимасидан олдин нафл намоз ўқимасин” деганлар. (Абу Довуд, ибни Можа). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat