Ассалому алайкум! Мен шу кунгача витр намозларининг 3-ракатида қунутдан олдин зам сура ўқимаган эканман, албатта билмаган эканман. Бугун 3-ракатда қунут дуоси зам сурадан кейин ўқилишини билиб қолдим. Шу пайтгача ўқиган витр намозларим қабулми?
– Ва алайкум ассалом! Зиммангиздан адо бўлган, қайта ўқилмайди. Улар катта камчилик билан адо бўлган бўлади. бошқа ундай қилманг. Валлоҳу аълам!