Ассалому алайкум! «Кифоя» китобининг 535-бетида «Санодан кейин қўлини кўтариб,уч марта такбир айтади. Иккинчи ракъатда қироатдан кейин такбир айтади» дейилган. Шархида «субҳанакаллоҳумма» ўқийдилар. Имом билан қавм уч марта такбир айтадилар. Ҳар такбирда қўл қулоқнинг юмшоқ жойигача кўтарилиб,сўнг ёнга тушурилади. Бу такбирларни «зиёда такбирлар» деб айтилади. Ҳар такбирдан кейин уч тасбеҳ айтгунча турилади. Кейин икки қўл боғланиб,киндик остига қўйилади.»Узр бу ерда чунмаганим такбир айтиб сўнг ёнга тушурилади, уч тасбеҳ айтгунча турилади» дейилган. Бунда ҳар такбир айтганда қўлни боғланмасдан уч тасбеҳ айтгунча ёнбошга тушуриб турилади, кейин тўртинчисида қўллар боғланади шуни тўғри чундинми? Бу нарсани сўраганимни сабаби ҳайит намозларида ҳар бир такбирдан кейин қўлни киндик остига қўяр эдим. Саволдаги ҳато ва камчиликлар учун узр сўрайман. Жавобингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ҳар такбирдан кейин қўллар ёнбошга туширилган ҳолатда бўлади. Валлоҳу аълам.