Ассалому алайкум! Маълумки кўпгина одамлар тўғри йўлни кеч танишябди, мен шунақа одамларни кўпини биламан 50, 60 ёшида хақни танишган. Улар ўтган давр мобайнида диндан бехабар эдилар, кейин тўғри йўлга юришган, энди улар қазо намозларини ўқиши шартми? Ахир Пайғамбаримиз с.а.в : "3 та гунох қилинса ўша гунох ёзилмиди. 1) Гунохни гунох эканлигини билмаса. 2) Қасддан қилмаса. 3) Ўша гунохни гунох эканлиги эсидан чиққан бўлса" деганлару. Шунинг учун улар ўқимаган намозларини ўқиши шартмасу шу хадисга биноан. Агар бир одамга 50 ёшида илм берилган бўлса энди у одам 13 ёшда балоғатга етган бўлса қолган 37 йиллик намозини ўқийдими? Жуда кўп вақт кетади ўша вақтнинг ўрнига китоб ёзгани яхшию тўғрими?! Ўлгандан кейин манфаат олинадиган илм қолдирса орқасидан савоб кебтуришини бизга Пайғамбаримиз с.а.в. айтган. Шунинг учун илмсиз даврда қилинган гунохлар инобатга олинмайди тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Бу каби масалалар муҳокама қилинмайди. Бу амаллар Аллоҳ таоло ҳар банданинг зиммасига фарз қилган амаллардир. Ўша одамлар бошқа одамлар намоз ўқияпганини билган-ку. Намоз ўқиш керак деган гапни эшитмаган инсон ҳозир бизнинг жамиятимизда йўқ ҳисоб. Ҳатто ғайридинлар мусулмон кунига 5 вақт ибодат қилишини билишади. Шунинг учун сиз айтган гап асоссиз ҳисобланади. Сиз айтган кишилар 50-60 йил мобайнида намоз ўқиш керак деган гапни эшитмаган бўлиши амри маҳол. Қолдирган намозларини қазосини ўқиши шарт. Инсон жоҳиллик ёки кибр қилиб ёки билишга имкони бўлатуриб илмни олмаса унга узр бўлмайди. Намозни фарзлигини 1400 йилдан бери бутун мусулмонлар билишади. Жумладан сиз санаб ўтган 50-60-70 ёшли инсонлар ҳам намоз ўқимай юрган вақтида намозни фарзлигини жуда яхши билганлар. Сиз фарз деган нарсани яхши тушунмас экансиз. Бу ҳар бир мусулмон қилиши шарт бўлган амал. У олим бўладими, авом бўладими барибир. Китоб ёзиш эса фарз эмас. Валлоҳу аълам!